Туркияда “Аҳбаплар жиноий уюшмаси” иши бўйича яна беш нафар машҳур шахс прокуратурага чақирилди.
Туркиянинг Истанбул Республика Бош прокуратураси томонидан юритилаётган “Аҳбаплар жиноий уюшмаси” иши доирасида яна беш нафар машҳур шахсдан кўрсатма олиниши режалаштирилган.
Турк оммавий ахборот воситалари хабар беришича, актёр ва актрисалар Берна Лачин, Эда Эже, Фараҳ Зайнеп Абдуллаҳ, Ирем Ҳелважиўғли ҳамда Керем Бюрсин прокуратурага кўрсатма бериш учун чақирилган.






