Тошкент шаҳрининг тўртта кириш қисмида рамзий дарвозалар барпо этилади. Бу Президентнинг 2026 йил 27 июлдаги “Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-279-сон қарорида белгиланган.
Қарорга мувофиқ, сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида пойтахтнинг Роҳат, Бектемир, Эркин ва Уч қаҳрамон кириш постларида рамзий дарвозалар қурилади.
Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур лойиҳани 2027 йил декабрь ойига қадар амалга ошириш режалаштирилган.
Рамзий дарвозаларни барпо этиш ишлари учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризм қўмитаси ҳамда Маданий мерос агентлиги масъул этиб белгиланган.






