АсосийЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг I даражали "Манас" ордени билан тақдирланди

Мукофотни қабул қилар экан, Шавкат Мирзиёев қардош Қирғизистон халқи ва Президенти Садир Жапаровга самимий миннатдорлик билдирди.

'Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг I даражали "Манас" ордени билан тақдирланди'ning rasmi

Қирғиз Республикасида давлат ташрифи билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни I даражали "Манас" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қирғизистоннинг олий давлат мукофотини давлатимиз раҳбарига мамлакат Президенти Садир Жапаров тантанали равишда топширди.

Мукофотни қабул қилар экан, Шавкат Мирзиёев қардош Қирғизистон халқи ва Президенти Садир Жапаровга самимий миннатдорлик билдирди.

Президент ушбу юксак мукофотни ўзининг шахсий хизматларидан кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар, шунингдек, икки давлат муносабатларини янги тарихий босқич — иттифоқчилик даражасига олиб чиққан муштарак интилишларнинг юксак эътирофи сифатида қабул қилишини таъкидлади.

Маълумот учун, I даражали "Манас" ордени 1996 йилда таъсис этилган бўлиб, Қирғиз Республикасининг энг олий давлат мукофотларидан бири ҳисобланади. Мазкур орден давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган алоҳида хизматлари учун Қирғизистон ва хориж давлатлари фуқароларига топширилади.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг I даражали "Манас" ордени билан тақдирланди - Darakchi.uz