АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Бугун, 1 август куни ҳаво ҳарорати 35–43 даража атрофида бўлади.

'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24–26 даража, кундузи 38–40 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятиларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 36–41 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 38–43 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 36–41 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади? - Darakchi.uz