АсосийДУНË

Россиядан ноқонуний олиб кирилган 600 млн сўмлик дори воситалари аниқланди

Текширувлар натижасида мазкур манзилларда “Buserelin”, “Volini”, “Bikana”, “Tirzetta” каби 29 турдаги жами 1330 қути контрафакт дори воситалари топилган.

'Россиядан ноқонуний олиб кирилган 600 млн сўмлик дори воситалари аниқланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида контрафакт дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида яшовчи 1963 йилда туғилган фуқаро ҳамда унинг икки нафар фарзанди томонидан сақлаб келинган дори воситаларини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги учта хонадон текширилган.

Текширувлар натижасида мазкур манзилларда “Buserelin”, “Volini”, “Bikana”, “Tirzetta” каби 29 турдаги жами 1330 қути контрафакт дори воситалари топилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аниқланган дори воситаларининг умумий қиймати қарийб 600 миллион сўмни ташкил этади.

Таъкидланишича, оила аъзолари ушбу дориларни Россия Федерациясидан йўловчилар орқали кичик партияларда темир йўл ва ҳаво транспорти воситасида олиб кириб, Тошкент шаҳрида сотиш билан шуғулланган.

Ҳозирда аниқланган дори воситалари юзасидан экспертиза тайинланган бўлиб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни дори воситаларини ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатларга бефарқ бўлмасликка чақирди. Бундай ҳолатлар ҳақида ДХХнинг 1520 қисқа рақами орқали хабар бериш мумкин.

    Бошқа янгиликлар