АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ярим йилда 373 мингдан зиёд чақалоқ туғилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки олти ойида 373 минг 389 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилди.

'Ўзбекистонда ярим йилда 373 мингдан зиёд чақалоқ туғилди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь-июнь ойларида мамлакатда туғилишлар сони 373 389 тани ташкил қилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган — 46 436 та.

Шунингдек, юқори кўрсаткичлар қуйидаги ҳудудларда кузатилган:

— Фарғона вилояти — 41 773 та;
— Қашқадарё вилояти — 41 261 та;
— Сурхондарё вилояти — 35 461 та;
— Андижон вилояти — 32 949 та;
— Наманган вилояти — 31 441 та;
— Тошкент вилояти — 29 024 та;
— Тошкент шаҳри — 27 446 та.

Энг кам туғилиш кўрсаткичлари эса Сирдарё вилояти (9 384 та), Навоий вилояти (10 724 та) ва Қорақалпоғистон Республикасида (15 894 та) қайд этилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ярим йил давомида Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 2 мингдан зиёд чақалоқ дунёга келган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда ярим йилда 373 мингдан зиёд чақалоқ туғилди - Darakchi.uz