Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 август куни тахминан соат 05:30 ларда Яшнобод тумани, Ширинобод маҳалласи ҳудудида 2004 йилда туғилган М.Х. маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракат содир этган.
Ҳодисадан сўнг у воқеа жойидан кетиб қолаётган вақтида фуқаролар томонидан ушланган ва ички ишлар органлари ходимларига топширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан М.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси ("Майда безорилик"), 187-моддаси ("Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш") ҳамда 194-моддаси ("Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик") аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.






