АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун ҳаво салқинлашни бошлайди

Ўзгидромет 5 август куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Бугун ҳаво салқинлашни бошлайди'ning rasmi

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21–23 даража, кундузи 33–35 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 31–36 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 31–36 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    Бугун ҳаво салқинлашни бошлайди - Darakchi.uz