АсосийДУНË

Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон биргаликда мудофаа келишувини имзолади

Ҳужжатга кўра, уч давлатдан бирига қилинган қуролли ҳужум қолган икки давлатга ҳам қилинган ҳужум сифатида баҳоланади.

'Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон биргаликда мудофаа келишувини имзолади'ning rasmi

Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон 7 август куни Маққа шаҳрида жамоавий мудофаа тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Келишувга кўра, уч давлатдан бирига қилинган қуролли ҳужум қолган икки давлатга ҳам қилинган ҳужум сифатида кўриб чиқилади. Ҳужжат мамлакатлар ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва эҳтимолий тажовузларнинг олдини олишга қаратилган.

Келишув Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасидаги учрашувлардан сўнг имзоланган.

Ҳозирча келишувнинг юридик жиҳатдан қай даражада мажбурий экани аниқ эмас. Туркиялик амалдорнинг айтишича, ҳужжат муайян бир давлатга қарши қаратилмаган ва бошқа давлатлар учун ҳам очиқ.

Туркия НАТОдаги иккинчи йирик армияга эга давлатлардан бири бўлса, Саудия Арабистони Форс кўрфазида мудофаа соҳасида етакчи мамлакатлардан ҳисобланади. Покистон эса ядровий қуролга эга ягона мусулмон давлати ҳисобланади. 

    Бошқа янгиликлар