АсосийБУ ҚИЗИҚ

Дам олиш куни об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 27–42 даража оралиғида бўлади.

'Дам олиш куни об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсади. Ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 26 даража атрофида, кундузи 38 даражагача кўтарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13–18 даража, кундузи 27–32 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    Дам олиш куни об-ҳаво қандай бўлади? - Darakchi.uz