АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ҳафта бошида Ўзбекистонда ҳаво +42 даражагача исийди

“Ўзгидромет” 10 август куни Ўзбекистон ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

'Ҳафта бошида Ўзбекистонда ҳаво +42 даражагача исийди'ning rasmi

Унга кўра, ҳафта бошида республика ҳудудининг аксар қисмида ҳаво бироз булутли бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи +42 даражагача кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси +23…+25, кундузи +37…+39 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 9–14 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20…+25, кундузи +36…+41 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол секундига 9–14 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +21…+26 даража, чўл ҳудудларида +27…+30 даражагача, кундузи эса +37…+42 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +21…+26, кундузи +35…+40 даража бўлиши прогноз қилинган.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +21…+26, кундузи +37…+42 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол секундига 5–10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +21…+26, кундузи +35…+40 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида эса ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13…+18, кундузи +26…+31 даража бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Ҳафта бошида Ўзбекистонда ҳаво +42 даражагача исийди - Darakchi.uz