АсосийЖАМИЯТ

“Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигасининг лига босқичига йўл олди

Учрашув “Пахтакор”нинг тўлиқ устунлиги остида ўтди.

'“Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигасининг лига босқичига йўл олди'ning rasmi

Бугун, 11 август куни Тошкентда футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақаси саралаш босқичидан ўрин олган “Пахтакор” ва Иорданиянинг “Ал Ҳусайн” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент клуби 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг лига босқичига йўл олди.

Учрашув “Пахтакор”нинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Тошкентликлар 8-дақиқада Достонбек Ҳамдамовнинг голи эвазига ҳисобни очди. 30-дақиқада эса Ҳамдамов яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубл қайд этди.

Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Ироқ терма жамоаси ҳужумчиси Башар Ресан “Пахтакор”нинг учинчи голини урди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа “Пахтакор” “Ал Ҳусайн”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиёнинг энг нуфузли клублар мусобақасидаги 20-иштирокини таъминлади.

Маълумот учун, 2026/2027 йилги мавсумда Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасининг лига босқичи учун қуръа ташлаш маросими 18 август куни Куала-Лумпурда ўтказилади. Лига босқичидаги дастлабки учрашувлар сентябрь ойида бошланади. 

    Бошқа янгиликлар

    “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигасининг лига босқичига йўл олди - Darakchi.uz