АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди

Бироқ якшанба куни ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда.

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди'ning rasmi

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 15–16 август кунлари республика ҳудудида асосан иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 37–40 даража атрофида бўлади. Жанубий ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида иссиқлик 41–43 даражагача кўтарилади.

Якшанба куни иссиқлик бироз сусаяди. Ҳарорат 2–3 даражага пасайиб, кундузи 35–40 даража атрофида бўлиши мумкин. Тунда эса ҳаво ҳарорати асосан 21–26 даража бўлади.

Дам олиш кунларида республика ҳудудининг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда кучли шамол чанғ-тўзон билан кузатилиши эҳтимоли бор. Ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкент шаҳрида ҳам дам олиш кунлари асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Шанба куни кундузи ҳарорат 38–40 даража, якшанба куни эса 36–38 даража атрофида бўлади. Тунда 23–26 даража илиқ сақланади.

Пойтахтда шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Айрим жойларда унинг тезлиги 10–14 метр/секундгача кучайиши ва чанғ-тўзон кўтарилиши мумкин.

Шунингдек, август ойи охирига бориб Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келиши эҳтимоли бор. Бунинг натижасида кундузги ҳарорат аста-секин 25–30 даражагача пасайиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди - Darakchi.uz