АсосийДУНË

Трамп Нетаньяҳуни қўллаб-қувватлашга шошилмаяпти

АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроилда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Бош вазир Биньямин Нетаньяҳуни очиқ қўллаб-қувватлашга ҳозирча шошилмаяпти.

'Трамп Нетаньяҳуни қўллаб-қувватлашга шошилмаяпти'ning rasmi

Бунга Нетаньяҳу бошчилигидаги "Ликуд" партиясининг сайловолди рейтинглари ва унинг коалицияси учун шаклланган ноаниқ вазият сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, Трамп Нетаньяҳу билан яқиндаги мулоқоти чоғида Исроилдаги ижтимоий сўровномалар ва бош вазирнинг сайловдаги имкониятлари билан қизиққан. Нетаньяҳу эса бу саволга жавоб беришда иккиланган.

Исроилдаги навбатдаги парламент сайловлари 27 октябрь куни ўтказилиши белгиланган. Сўнгги сўровномаларда Нетаньяҳунинг "Ликуд" партияси ва уни қўллаб-қувватловчи блок ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 ўринни қўлга кирита олмаётгани кўрсатилмоқда.

Трамп ва Нетаньяҳу ўртасида яқин сиёсий муносабатлар сақланиб қолаётган бўлса-да, АҚШ Президенти ҳозирча исроиллик ҳамкасбини сайловда очиқ қўллаб-қувватлашдан тийилмоқда. Трамп июнь ойида ҳам Нетаньяҳунинг навбатдаги сайловда иштирок этиши борасида "билмайман" деган эди. Кейинроқ у Нетаньяҳуни эҳтимол қўллаб-қувватлашини, аммо бошқа номзодлар ким бўлишини ҳам кўриш кераклигини айтган.

Айни пайтда Нетаньяҳунинг сиёсий мавқеига сайловлар олдидан босим кучаймоқда. Сўровномаларда унинг рақиблари айрим ҳолатларда устунликка эришаётгани қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар

    Трамп Нетаньяҳуни қўллаб-қувватлашга шошилмаяпти - Darakchi.uz