АсосийБУ ҚИЗИҚ

Дам олиш куни об-ҳаво кандай бўлади?

"Ўзгидромет" Ўзбекистон бўйича об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

'Дам олиш куни об-ҳаво кандай бўлади?'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, вақт-вақти билан 13–18 м/с гача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлиши мумкин. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар