АсосийЖАМИЯТ

Тест натижасидан норози абитуриентлар апелляция бериши мумкин

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 19 августдан бошланади.

'Тест натижасидан норози абитуриентлар апелляция бериши мумкин'ning rasmi

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози абитуриентлар 15–24 август кунлари апелляция аризасини онлайн тарзда топшириши мумкин. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

Апелляция аризалари my.uzbmb.uz сайтидаги абитуриентнинг шахсий кабинети орқали қабул қилинади. Бунинг учун абитуриент тест синовида иштирок этган ва ундан четлатилмаган бўлиши керак.

Ариза топширган абитуриентга апелляцияни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома юборилади. У белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига ёки хабарномада кўрсатилган манзилга келиши лозим.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 19 августдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 15 август куни соат 08:00 да эълон қилинган.

    Бошқа янгиликлар