АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда кўп қаватли уй томида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

'Тошкентда кўп қаватли уй томида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уй томида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ёнғин 16 август куни соат 22:02 да Асақа кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган. Соат 22:43 да ёнғин қуршаб олинган, 23:33 да эса тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда кўп қаватли уй томида ёнғин содир бўлди - Darakchi.uz