АсосийДУНË

TikTok болалар маълумотлари учун 400 миллион долларга тушди

АҚШ Адлия вазирлиги TikTok ва ByteDance билан болаларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича суд ишини 400 миллион долларлик келишув орқали якунлади.

'TikTok болалар маълумотлари учун 400 миллион долларга тушди'ning rasmi

АҚШ Адлия вазирлиги, TikTok ижтимоий тармоғи ва унинг бош компанияси ByteDance болаларнинг шахсий маълумотларини розиликсиз тўплаш бўйича суд ишини якунлаш учун келишувга эришди. Бу ҳақда BBC маълум қилди.

Келишувга кўра, TikTok ва ByteDance 400 миллион доллар тўлайди. АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилишича, даъво киритилганидан сўнг TikTok’да бошқарув тизими, талабларга риоя этилишини назорат қилиш ва фойдаланувчилар махфийлигини ҳимоя қилиш ёндашувларига ўзгартишлар киритилган.

Компания вояга етмаган фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш чораларини кучайтирган, ёш чекловларига риоя этилишини назорат қилишни яхшилаган ва ота-оналар назорати имкониятларини кенгайтирган.

Келишув шартларига кўра, иш компания томонидан қонунбузарлик тан олинмаган ҳолда ёпилади.

АҚШ Адлия вазирлиги 2024 йилда TikTok ва ByteDance’га қарши даъво киритган эди. Унда сервис 13 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга аккаунт очиш ва уларнинг шахсий маълумотларини ота-она розилигисиз тўплаш имконини бергани таъкидланган.

    Бошқа янгиликлар