АсосийДУНË

Трампнинг Оқ уйдаги банкет зали режаси суддан ўтди

АҚШ Олий суди Дональд Трамп маъмуриятига Оқ уй ҳудудида янги банкет зали қурилишини вақтинча давом эттиришга рухсат берди.

'Трампнинг Оқ уйдаги банкет зали режаси суддан ўтди'ning rasmi

АҚШ Олий суди президент Дональд Трамп маъмуриятига Оқ уй ҳудудида янги банкет зали қурилишини вақтинча давом эттиришга рухсат берди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қарорга кўра, Колумбия округи федерал судининг қурилишни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги аввалги қарори кейинги кўрсатмага қадар тўхтатиб турилади.

Трамп маъмурияти қурилишга тўсқинлик қилмасликни, жумладан, президент хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳлаган.

Олий суд қарори якуний эмас. Мазкур иш бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Аввалроқ Колумбия округи федерал суди Оқ уй ҳудудида банкет зали қурилишини Конгресснинг тегишли рухсати олингунга қадар қисман тўхтатишга қарор қилган эди.

Банкет зали қурилиши режаси ҳақида илк бор 2025 йил июль ойида маълум қилинган.

    Бошқа янгиликлар

    Трампнинг Оқ уйдаги банкет зали режаси суддан ўтди - Darakchi.uz