АсосийДУНË

АҚШ суди Ўзбекистон фуқаролари учун иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди

АҚШ суди Трампнинг 75 давлатга виза чекловини бекор қилинди.

'АҚШ суди Ўзбекистон фуқаролари учун иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди'ning rasmi

АҚШ федерал суди Трамп маъмуриятининг Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги сиёсатини ноқонуний деб топди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Манхэттен округи судьяси Жаннет Варгас Давлат котиби Марко Рубио ўз ваколатидан ошган, деган хулосага келган. Унинг таъкидлашича, айрим давлатлар фуқароларига фақат уларнинг фуқаролиги асосида иммиграцион виза беришни тўхтатиш федерал қонунчиликка зид.

Чеклов 2026 йил январь ойида жорий этилган бўлиб, Ўзбекистон, Россия ва яна 73 давлат фуқароларига таъсир қилган. У фақат доимий яшаш учун бериладиган иммиграцион визаларга тааллуқли бўлган. Туристик ва бошқа вақтинчалик визалар чекловга киритилмаган.

АҚШ маъмурияти эса сиёсатни мазкур давлатлардан келган айрим фуқароларнинг давлат ижтимоий ресурсларига қарам бўлиб қолиш хавфи юқорилиги билан изоҳлаган.

    Бошқа янгиликлар

    АҚШ суди Ўзбекистон фуқаролари учун иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди - Darakchi.uz