АсосийДУНË

Лукашенко Молдованинг МДҲдан чиқиш қарорини танқид қилди

Беларусь раҳбари нутқи давомида Молдова раҳбариятини оддий фуқаролар манфаатларини ҳисобга олишга ҳам чақирди.

'Лукашенко Молдованинг МДҲдан чиқиш қарорини танқид қилди'ning rasmi

Беларусь президенти Александр Лукашенко Молдова раҳбариятининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан (МДҲ) чиқиш қарорини танқид қилиб, бу қадам оддий фуқаролар манфаатларига мос келмаслигини айтди. Бу ҳақда 9 октябрь куни Беларусь етакчисининг расмий матбуот хизматига қарашли “Пул Первого” Telegram-каналида унинг МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитидаги нутқи стенограммаси эълон қилинди.

“2027 йил апрель ойида Молдова де-юре МДҲдан чиқади. Бу оддий молдованларнинг танлови эмас, балки раҳбариятнинг калтабинлик билан қабул қилган қароридир. Устига-устак, раҳбарият буни ўзи ҳам тушунади ва Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартномада иштирокини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда”, дейди Лукашенко.

Беларусь раҳбари нутқи давомида Молдова раҳбариятини оддий фуқаролар манфаатларини ҳисобга олишга ҳам чақирди. Унинг таъкидлашича, мамлакат ҳеч бўлмаганда дастлабки босқичда ҳамкорлик каналларини узиб қўймаслик имкониятини сақлаб қолиши керак.

“Тарих ҳамиша такрорланади. Бизда Грузиянинг МДҲдан чиқиш тажрибаси аллақачон бор. Аммо бугун вазият қандай ўзгараётганини кўриб турибмиз. Нормал муносабатларга қайтиш Ҳамдўстликнинг синалган механизмлари орқали осонроқ кечиши яққол кўриниб турибди”, дея қўшимча қилди Беларусь президенти.

    Бошқа янгиликлар

    Лукашенко Молдованинг МДҲдан чиқиш қарорини танқид қилди - Darakchi.uz