АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонда автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди

Қайси ҳудудда энг кўп машина бор?

'Ўзбекистонда автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди'ning rasmi

2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 982 516 та автотранспорт воситаси рўйхатга олинди. Бу ҳавда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Хўш, қайси ҳудудда аҳоли энг кўп автомобилдан фойдаланади?

Маълумотларга кўра, автомобиллар сони бўйича биринчи ўринда Тошкент шаҳри — 637 706 та билан бормоқда.

Кейинги ўринларда:

— Фарғона вилояти — 573 472 та;

— Самарқанд вилояти — 563 072 та;

— Қашқадарё вилояти — 457 457 та;

— Тошкент вилояти — 476 148 та;

— Андижон вилояти — 381 421 та;

— Наманган вилояти — 336 810 та;

— Сурхондарё вилояти — 325 980 та;

— Бухоро вилояти — 309 391 та;

— Хоразм вилояти — 287 918 та.

Энг кам автотранспорт воситаси эса Сирдарё вилоятида — 110 122 та қайд этилган.

Жами автомобилларнинг асосий қисмини енгил машиналар ташкил этади — 4 618 719 та.

    Бошқа янгиликлар