Россияда оғир молиявий ёки бошқа мураккаб вазиятга тушиб қолиб, Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқаролар Миграция агентлиги ёрдамига мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Россия ҳудудида ишлаш даврида турли сабабларга кўра оғир аҳволга тушиб қолган ва ватанга қайтиш имконияти бўлмаган ўзбекистонликлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳамда ҳудудий вакилларига мурожаат қилиши мумкин.
Агентлик ваколатхонаси ва ҳудудий вакиллари 24/7 режимида ишламоқда.
Мурожаат учун:
— Call-марказ: +7 (499) 230-00-32, +7 (499) 230-00-76;
— ишонч телефони: +7 (925) 045-47-44.
Шунингдек, фуқаролар қуйидаги ҳудудий вакиллар билан боғланиши мумкин:
— Санкт-Петербург: +7 (951) 680-95-97, +7 (965) 772-70-79;
— Екатеринбург: +7 (936) 251-76-21, +7 (922) 186-35-66;
— Самара: +7 (925) 750-87-57;
— Новосибирск: +7 (925) 743-89-03, +7 (932) 327-00-04;
— Краснодар: +7 (918) 173-00-09;
— Владивосток: +7 (964) 431-16-16.
Агентликка кўра, ҳар бир мурожаат индивидуал тартибда ўрганилади ва зарур амалий ёрдам кўрсатилади. Ватанга қайтиш учун белгиланган тартибда транспорт харажатлари ҳам қоплаб берилади.
"Биз билан боғланинг — сизга ёрдам беришга тайёрмиз", дейилади агентлик хабарда.






