Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди.
Давлат раҳбарининг Бухорога ташрифи Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди.
Зиёрат давомида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди.
Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган. Мажмуа бугунги кунда мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ва сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади.






