АсосийЖАМИЯТ

Сариосиё–Термиз поезди нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардаги ҳолат масъул мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

'Сариосиё–Термиз поезди нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Сариосиё–Термиз” йўналишида ҳаракатланувчи шаҳарлараро поездда йўловчилар вагон йўлакларида тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

Ҳолат юзасидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, “Сариосиё–Термиз” йўналишидаги поезд 4 та йўловчи вагонидан иборат бўлиб, жамоат транспорти тамойили асосида ҳаракатланади. Унда чипталар аниқ ўриндиқ рақами кўрсатилмаган ҳолда, яъни жойсиз сотилади. Йўловчилар поезддаги бўш ўринларга жойлашади.

Ҳар бир вагон 81 нафар йўловчини ўтирган ҳолда ташишга мўлжалланган.

Корхонага кўра, мазкур қатнов аҳолига қулай ва ҳамёнбоп транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида йўлга қўйилган. Йўналишга талаб юқори бўлгани, айниқса, дам олиш ва байрам кунларида йўловчилар оқими кескин ортиши сабабли айрим қатновларда гавжумлик кузатилиши мумкин.

Шунингдек, поезд вагонларида ёз мавсумида совутиш, қишда эса иситиш тизимларининг ишлаши таъминланиши қайд этилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардаги ҳолат масъул мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. Йўловчиларга янада қулай, хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида зарур чоралар кўрилиши билдирилган.

    Бошқа янгиликлар

    Сариосиё–Термиз поезди нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди - Darakchi.uz