АсосийДУНË

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Тоқаев бу ҳақда Остонада парламент сайловларида овоз берганидан сўнг журналистларга маълум қилди.

'"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев'ning rasmi

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди. У бундай ҳолат қозоқ халқининг анъанавий одоб-ахлоқ меъёрларига мос эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди

Тоқаев бу ҳақда Остонада парламент сайловларида овоз берганидан сўнг журналистларга маълум қилди.

Давлат раҳбари эркакларнинг, ҳатто ҳарбий формадаги генералларнинг ҳам бир-бирини қучоқлаётгани ҳақидаги саволга муносабат билдирган.

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас. Бу қозоқ халқининг анъанавий урф-одатларига хос эмас", деди Тоқаев.

У бундай ҳолатни Иккинчи жаҳон урушида қатнашган совет маршаллари мисолида тасаввур қилиш қийинлигини айтди.

Президент эркаклар ўртасидаги муомала маданиятида анъанавий одатларга қайтиш зарурлигини таъкидлаб, саломлашишда қўл бериб кўришиш, зарур ҳолатларда эса ўнг қўлни юрак устига қўйиш каби одатларни маъқул деб ҳисоблашини билдирди.

Шунингдек, Тоқаев жамиятда анъанавий муомала ва одоб-ахлоқ меъёрларини мустаҳкамлашга қаратилган хулқ-атвор кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурган.

У ёшлар ва катта авлод вакилларини миллий анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирган.

    Бошқа янгиликлар

    "Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев - Darakchi.uz