Шу кунларда ҳудудларда унвон, орден ва медалларни қабул қилиб олаётган юртдошларга ҳам самимий табриклар йўлланди.
Давлат мукофотлари билан тақдирланганлар орасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, мамлакатга йирик инвестициялар ва замонавий технологияларни олиб кираётган хорижлик ҳамкорлар ҳам борлиги қайд этилди. Уларга миннатдорлик билдирилди.
Шунингдек, мамлакат етакчиси давлат мукофотларини уларнинг эгаларига тантанали равишда топширди.
“Кўксингизга ярашиб турган юксак унвон, орден ва медалларга одамлар ҳавас билан қарайди, ёшларимиз сизларга ўхшашга интилади. Бу сизларга келгуси ишларингизда янги куч-ғайрат ва илҳом беради, деб ишонаман”, – деди Президент маросим якунида.






