АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори 10 йилда 3,3 баробар ошган

Маълумотларга кўра, 2025 йилда мамлакатда ўртача ойлик пенсия миқдори 1 миллион 649,2 минг сўмни ташкил этган.

'Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори 10 йилда 3,3 баробар ошган'ning rasmi

Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори сўнгги 10 йилда 3,3 баробарга ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари хабар қилинди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилда мамлакатда ўртача ойлик пенсия миқдори 1 миллион 649,2 минг сўмни ташкил этган. 2016 йилда эса бу кўрсаткич 494,2 минг сўм бўлган.

Ўртача ойлик пенсия миқдори йиллар кесимида қуйидагича:

2016 йил — 494,2 минг сўм;

2017 йил — 556,8 минг сўм;

2018 йил — 640,5 минг сўм;

2019 йил — 733,2 минг сўм;

2020 йил — 848,5 минг сўм;

2021 йил — 963,6 минг сўм;

2022 йил — 1 миллион 80,8 минг сўм;

2023 йил — 1 миллион 234,5 минг сўм;

2024 йил — 1 миллион 495,6 минг сўм;

2025 йил — 1 миллион 649,2 минг сўм.

Шу тариқа, 10 йил давомида ўртача ойлик пенсия миқдори 1 миллион 155 минг сўмга ошган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори 10 йилда 3,3 баробар ошган - Darakchi.uz