“Учинчи миллий дастур — иқтисодиётимизни юқори технология ва меҳнат унумдорлиги моделига ўтказиш”, деди давлат раҳбари.
Бунинг учун келгуси ўн йилда 450 млрд доллар хорижий инвестиция жалб қилинади. 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 млрд долларга етказилиб, саноатда 2 млн та юқори даромадли иш ўрни яратилади.
Шунингдек, стартаплар, венчур молиялаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш устувор йўналишга айланади.
Президентнинг таъкидлашича, бу чоралар натижасида келгуси ўн йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 10 минг доллардан ошади.
Шунингдек, глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ва экологик масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.
Тўртинчи миллий дастур сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартиришга қаратилган. Келгуси беш йилда экин майдонларида сув тежовчи технологиялар қамрови 100 фоизга етказилади.
“Табиатга муносабат — халқнинг маданияти, давлатнинг масъулияти ва тараққиётнинг сифат кўрсаткичидир. “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатини янги сифат босқичига олиб чиқамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Яқин йилларда туман ва шаҳар марказларида яшил ҳудудлар улушини 30 фоизга етказиш режалаштирилган. Мактaб, боғча, шифохона ва кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудлар эса муҳофаза қилинади.






