“Адолат қарор топган жойда иқтисодий ўсиш ҳам, ижтимоий ишонч ҳам юксалади”, деди давлат раҳбари.
Бешинчи миллий дастур суд мустақиллигини кучайтириш ва қонун устуворлигини умумий қадриятга айлантиришга қаратилган.
Ҳуқуқий тарбия мактабдан бошлаб аниқ тизим асосида йўлга қўйилади. Фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний кафолатларини кучайтириш бўйича ислоҳотлар давом эттирилади.
Шунингдек, кибержиноятчилик, гиёҳвандлик ва одам савдосининг олдини олиш чоралари кучайтирилади.
Яширин иқтисодиёт, уюшган жиноятчилик, аёллар ва болалар ҳуқуқларини камситишга қарши кураш янги босқичга олиб чиқилади.






