АсосийЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёев: Ватанимизнинг олтин даврини барчамиз биргаликда яратамиз

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқини байрам тилаклари билан якунлади.

'Шавкат Мирзиёев: Ватанимизнинг олтин даврини барчамиз биргаликда яратамиз'ning rasmi

“Ватанимизнинг олтин даврини, янги буюк тарихини албатта барчамиз биргаликда яратамиз!

Бизга мустақиллик неъматини берган Парвардигоримизга чексиз шукроналар бўлсин!

Истиқлолимизнинг ижодкори ва ҳақиқий бунёдкори бўлган халқимизга шон-шарафлар бўлсин!” деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев халқни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан яна бир бор табриклаб, юрт тинчлиги, хонадонлар ободлиги ва фаровонлик тилади.

“Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!” деди Президент.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев: Ватанимизнинг олтин даврини барчамиз биргаликда яратамиз - Darakchi.uz