Давлат меҳнат инспекцияси ходимларни "Open budget" учун мажбуран овоз бериш ёки овоз тўплашга жалб қилиш меҳнат қонунчилигига зид эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жаримага сабаб бўлади.
Бундан ташқари, ходимларни мажбуран овоз беришга жалб қилган лойиҳа "Ташаббусли бюджет" жараёнидан четлатилиши, масъул шахслар эса жавобгарликка тортилиши мумкин.
Инспекция бундай ҳолатларга дуч келган фуқароларни 1176 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирди.






