АсосийЖАМИЯТ

Ангорда икки кийим-кечак дўкони ёнғин оқибатида зарарланди

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

'Ангорда икки кийим-кечак дўкони ёнғин оқибатида зарарланди'ning rasmi

Бугун, 3 сентябрь куни соат 07:38 да Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “112” тизими орқали Ангор тумани, “Янгитурмуш” маҳалласи, Ат-Термизий кўчасида дўкон ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида учта қутқарув бўлинмаси ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 07:48 да қуршаб олинган ва 08:15 да тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида икки кийим-кечак савдо дўконининг жами 35 квадрат метрга яқин майдони зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар