АсосийЖАМИЯТ

Мирзиёев камбағалликни қисқартириш бўйича натижаси етарли бўлмаган ҳудудларни танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

'Мирзиёев камбағалликни қисқартириш бўйича натижаси етарли бўлмаган ҳудудларни танқид қилди'ning rasmi

Йиғилишда йил бошидан буён республикада камбағаллик даражаси 5,8 фоизга тушгани ва эҳтиёжманд аҳоли сони 2 миллион 200 минг нафардан 1,5 миллион нафарга камайгани қайд этилди.

Ишни тўғри ташкил қилган 49 та туман ва 3 минг 429 та маҳалла ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айланаётгани таъкидланди.

Бироқ қолган 159 та туман ва шаҳар ҳамда 5 минг 536 та маҳаллада масъуллар фаолиятида натижа етарли эмаслиги танқид қилинди.

Давлат раҳбари барча ҳудудларга бир хил ваколат, ресурс ва имконият берилганини таъкидлаб, улардан самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

    Бошқа янгиликлар

    Мирзиёев камбағалликни қисқартириш бўйича натижаси етарли бўлмаган ҳудудларни танқид қилди - Darakchi.uz