Қайд этилишича, уларнинг аксарияти кимга кредит кераклиги, қайси лойиҳани лизинг, факторинг, кафолат, суғурта, айланма маблағ ёки шартнома асосида молиялаштириш мумкинлигини тушунмайди.
Банк ходимлари ва ҳоким ёрдамчилари лойиҳа тайёрлашдан олдин ҳамон «Гарови борми?» деган саволни қўяётгани танқид қилинди.
Шунингдек, тадбиркорларга кредит ажратишда бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётгани, кредитни қайтариш графиклари эса бизнес турига мослаштирилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Кредитларни қайтариш муддатларини деҳқончилик, савдо ва бошқа бизнес йўналишларининг ўзига хос хусусиятларига мослаштириш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги бўйича имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколатини туман штабларига ўтказиш белгиланди.






