АсосийЖАМИЯТ

240 минг долларни Ўзбекистондан яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлар ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

'240 минг долларни Ўзбекистондан яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

Тошкент вилоятида икки нафар фуқаронинг 240 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валютани қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқишга урингани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролар “Навоий” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга пиёда чиқиб кетаётган вақтда уларнинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотган.

Шундан сўнг фуқаролар холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилган. Текширув давомида уларнинг оёқларига скотч билан ўраб яширилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 240 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта аниқланган.

    Бошқа янгиликлар

    240 минг долларни Ўзбекистондан яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлар ушланди - Darakchi.uz