Учрашувда Саида Мирзиёева Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини Қатар Амирига етказди.

“Ўзбекистон ва Қатарни дўстона ҳамда юксак ишончга асосланган муносабатлар боғлаб турибди, бу ҳамкорлик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда”, деб ёзди Саида Мирзиёева.
Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги муштарак манфаатлар ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.






