АсосийЖИНОЯТ

Словакияга ишга юборишни ваъда қилган турфирма менежери ушланди

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

'Словакияга ишга юборишни ваъда қилган турфирма менежери ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида Словакияга ишга юборишни ваъда қилиб пул талаб қилган туризм фирмаси менежерининг ноқонуний фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида маҳаллий туризм фирмаси менежери хорижга ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса-да, Самарқанд вилоятида яшовчи фуқарони Словакияга ишга юбориш ва унга виза расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари ҳамда 2,5 миллион сўм талаб қилгани аниқланган.

У 1 минг АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Бошқа янгиликлар

    Словакияга ишга юборишни ваъда қилган турфирма менежери ушланди - Darakchi.uz