Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, 2 сентябрь куни Ўзбекистондаги 10 мингдан ортиқ умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланди.
2026–2027 ўқув йилида 6,7 миллиондан ортиқ ўқувчи яна мактабга қайтди. Уларнинг 795 мингдан ортиғи биринчи синфга қадам қўйган бўлса, 472 мингдан зиёд ўқувчи мактабни тамомламоқда.
Darakchi.uz жамоаси янги ўқув йилининг илк кунида биринчи синф ўқувчилари ва битирувчилар билан суҳбатлашди.
Шунингдек, ўқитувчилардан бугунги ўқувчилар билан аввалги авлод ўқувчилари ўртасида қандай фарқлар сезилаётгани, ёшларнинг таълимга муносабати ва бошқа қизиқарли саволларга жавоб олдик.






