Ижтимоий тармоқларда кўчада кучли портлашга ўхшаш товуш эшитилгани ва айрим автомобиллар зарарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Видеоларда йўл қопламасининг чўкиб кетгани акс этган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, жабрланган шахсга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда кўчанинг мазкур қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланган. Ҳайдовчилардан муқобил йўналишлардан фойдаланиш сўралмоқда.
Ҳодиса жойида тегишли ташкилотлар ва мутахассислар ишламоқда. Воқеа сабаблари аниқланмоқда.
Айни пайтда ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган.






