Эртага, 4 сентябрь куни таъмирлаш ва техник ишлар сабабли Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “”Ҳудудгаз Пойтахт”” газ таъминоти филиали хабар берди.
Қайд этилишича, Сергели туманида соат 10:00 дан 17:00 гача “”Қубайтепа”” МФЙ Садий кўчасидаги 356 та хонадон ва 12 та улгуржи истеъмолчига газ етказиб бериш тўхтатилади.
Бектемир туманида соат 10:00 дан 18:00 гача “”Ҳ. Байқаро”” МФЙ Ю. Чирчиқ кўчасидаги 12 та хонадон ҳамда 2-, 3- ва 77-сонли кўп қаватли уйлардаги 116 та хонадон газсиз қолади.
Янгиҳаёт туманида соат 11:00 дан 16:00 гача “”Чортоқ”” МФЙ Гулзор 6-тор кўчасидаги 38 та хонадон ва 3 та улгуржи истеъмолчининг газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида соат 10:00 дан 17:00 гача “”Алишеробод”” МФЙдаги 5 та кўп қаватли уй ва 643 та ерли хонадон, “”Янги Авайхон”” МФЙ Қорасув-6 даҳасидаги 42 та кўп қаватли уйдаги 2 769 та хонадон ҳамда ушбу ҳудуддаги 38 та улгуржи истеъмолчининг газ таъминоти вақтинча узилади.






