АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Айрим ҳудудларда кучли шамол чанг-тўзон билан бирга кузатилиши эҳтимоли бор.

'Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин'ning rasmi

Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари, шунингдек, тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

Айрим ҳудудларда кучли шамол чанг-тўзон билан бирга кузатилиши эҳтимоли бор.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам бугун шамол тезлиги меъёрдан юқори бўлиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Аввалроқ Ўзгидромет 4 сентябрь куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкинлигини маълум қилган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин - Darakchi.uz