АсосийЖАМИЯТ

Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Текширув давомида автомобиль салонидан 465 грамм «гашиш» моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

'Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди'ning rasmi

Фарғона ва Наманган вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида тезкор тадбирлар ўтказган.

Тадбирлардан бири давомида муқаддам судланган 44 ёшли фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Унинг ертўласида кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳисобланган 782 дона «Тропикамид» аниқланган.

Бошқа бир ҳолатда эса 1975 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадонидан 758 грамм «гашиш» моддаси, гиёҳвандлик воситалари қолдиқлари бўлган 6 дона пичоқ ҳамда 4 дона электрон тарози топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда яна бир тезкор тадбир ўтказган.

"Фарғона – Наманган» йўналишида ҳаракатланган Lacetti русумли автомобиль Наманган тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Автомобиль Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс томонидан бошқарилган.

Текширув давомида автомобиль салонидан 465 грамм «гашиш» моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Қайд этилишича, аниқланган барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди - Darakchi.uz