АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ҳисор давлат қўриқхонасининг баланд тоғли ҳудудларида биринчи қор ёғди

Сентябрь ойининг дастлабки кунларида Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳисор давлат қўриқхонасининг баланд тоғли ҳудудларида биринчи қор ёғди.

'Ҳисор давлат қўриқхонасининг баланд тоғли ҳудудларида биринчи қор ёғди'ning rasmi

Экология соҳасига масъул идора маълум қилишича, қўриқхонанинг Миракин ва Гелон бўлимларида ҳаво ҳарорати кескин пасайган. Баланд тоғли ҳудудлар қор билан қопланган.

Ҳисор давлат қўриқхонаси 1983 йилда Ҳисор тизмасининг шимоли-ғарбий тармоқларидаги табиий мажмуаларни, шунингдек, нодир ўсимлик ва ҳайвонот турларини сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилган.

Қўриқхонанинг умумий майдони қарийб 81 минг гектарни ташкил этади. Шундан тахминан 35 минг гектари баланд тоғлар, қоялар, жарликлар ва музликлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудда табиатнинг ноёб намуналари, жумладан, камёб ўсимлик ва ҳайвонот турлари муҳофаза қилинади.

    Бошқа янгиликлар

    Ҳисор давлат қўриқхонасининг баланд тоғли ҳудудларида биринчи қор ёғди - Darakchi.uz