2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистондаги 90 та ломбарднинг жами активлари 937,7 млрд сўмни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг шу давридаги 625,7 млрд сўмга нисбатан 312 млрд сўм ёки 50 фоизга кўп. Бу ҳақда Марказий банк маълумотлари хабар берди.
Бир йилда ломбардлар сони 92 тадан 90 тага камайганига қарамай, уларнинг активлари сезиларли ошган. Активларнинг асосий қисмини кредитлар ташкил этган. Кредитларнинг соф қолдиғи 513,4 млрд сўмдан 692,7 млрд сўмга етган.
Активлар ҳажми бўйича Олтин ломбард етакчи бўлган. Унинг активлари 62,9 млрд сўмдан 165,1 млрд сўмга, кредит портфели эса 51,1 млрд сўмдан 97 млрд сўмга ошган.
Айрим ломбардларда ўсиш суръати юқори бўлган. Хусусан, ZOLOTO активлари 238 фоизга ошиб, 31,1 млрд сўмга етган. CREDIT FLEX активлари 103 фоизга, NAVOIY PLUS 98 фоизга, AFINA FINANCE эса 75 фоизга кўпайган.
Ломбардларнинг жами мажбуриятлари ҳам бир йилда 72 фоизга ўсиб, 223,3 млрд сўмни ташкил этган. Жами капитал 44 фоизга ошиб, 714,5 млрд сўмга етган.






