АсосийЖИНОЯТ

Андижон ва Фарғонада гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Андижон ва Фарғонада гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди'ning rasmi

"Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Андижон ва Фарғона вилоятларида гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Жумладан, Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида ҳаракатланаётган "Нексия" автомашинаси тўхтатилиб, текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган 1978 ва 1985 йилларда туғилган икки нафар фуқаронинг ёнидан 470 грамм "гашиш" моддаси топилган.

Дастлабки терговга қадар текширувда мазкур гиёҳвандлик моддаси қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилгани аниқланган.

Бошқа ҳолат Фарғона вилоятининг Фарғона туманида қайд этилган. 1968 йилда туғилган фуқаронинг хонадони текширилганда, 482 грамм қуритилган кўкнор гиёҳвандлик воситаси сифатида ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Андижон ва Фарғонада гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди - Darakchi.uz