АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда бир суткада 22 та ЙТҲ қайд этилди, 4 киши оғир жароҳатланди

Пойтахт йўлларида 1,5 миллиондан ортиқ транспорт воситаси ҳаракатланган. Кун давомида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича 4 751 та ҳолат аниқланган.

'Тошкентда бир суткада 22 та ЙТҲ қайд этилди, 4 киши оғир жароҳатланди'ning rasmi

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 22 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, улар оқибатида 4 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

Қайд этилишича, шу куни пойтахт йўлларида 1,5 миллиондан ортиқ транспорт воситаси ҳаракатланган. Кун давомида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича 4 751 та ҳолат аниқланган.

Тирбандликнинг энг юқори даражаси 7 баллни ташкил этган. Айрим чорраҳаларда тирбандлик 7 баллдан ҳам ошган. Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида светофорлар иш режими ўзгартирилиб, айрим йўналишларда яшил чироқ вақти узайтирилган.

Шунингдек, тирбандлик кузатилган чорраҳаларга ЙПХ ходимлари жалб қилинган.

4 сентябрь куни 170 та йўналишда 1 670 та автобус ҳаракатланиб, улар орқали 1,2 миллиондан ортиқ йўловчи ташилган. Тошкент метрополитенидан эса 862 мингдан зиёд киши фойдаланган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда бир суткада 22 та ЙТҲ қайд этилди, 4 киши оғир жароҳатланди - Darakchi.uz