АсосийЖАМИЯТ

Битирувчилари энг юқори кўрсаткич қайд этган олийгоҳлар эълон қилинди

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги битирувчилар сифати индекси натижаларига кўра энг юқори кўрсаткич қайд этган 20 та олий таълим муассасасини маълум қилди.

'Битирувчилари энг юқори кўрсаткич қайд этган олийгоҳлар эълон қилинди'ning rasmi

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги битирувчилар сифати индекси натижаларига кўра энг юқори кўрсаткич қайд этган олий таълим муассасалари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда агентлик маълум қилди.

Унга кўра, рейтингда жами 20 та олий таълим муассасаси ўрин олган.

ОТМлар таълим йўналишлари бўйича қуйидаги тартибда энг юқори натижаларни қайд этган:

  • Ижтимоий-гуманитар йўналиш — 11 та ОТМ;

  • Амалий фанлар йўналиши — 5 та ОТМ;

  • Тиббиёт йўналиши — 2 та ОТМ;

  • Ижод ва спорт йўналиши — 2 та ОТМ.

Ижтимоий-гуманитар йўналишда Тошкент шаҳридаги Вебстер университети 76,3 балл билан биринчи ўринни эгаллаган.

Амалий фанлар йўналишида эса Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 74,2 балл билан энг юқори натижани қайд этган.

Тиббиёт фанлари йўналишида Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз филиали 74 балл тўплаган.

Ижод ва спорт фанлари йўналишида эса Ўзбекистон давлат консерваторияси 81,5 балл билан юқори кўрсаткич қайд этган.

Шу тариқа, барча олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижа ҳам Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳисобига тўғри келган.

    Бошқа янгиликлар

    Битирувчилари энг юқори кўрсаткич қайд этган олийгоҳлар эълон қилинди - Darakchi.uz