2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат тиббиёт университети таркибидаги Ҳамширалар академияси негизида АҚШнинг Пенсилвания университети билан ҳамкорликда Илғор тиббий ҳамроҳлик мактаби ташкил этилади.
Шунингдек, "Олий ҳамширалик иши" бакалавриат таълим йўналиши "Олий тиббий ҳамроҳлик иши" деб қайта номланади. Университетни тамомлаган аёлларга "ҳамшира", эркакларга эса "тиббиёт оғаси" квалификацияси берилади.
Бакалавриатга қабул квотаси ҳар йили камида 20 фоизга ошириб борилади. Таълим етакчи хорижий олийгоҳлар билан қўшма дастурлар асосида ташкил этилиб, талабалар хорижий университетлар ўқув дастурларининг камида 70 фоизини ўзлаштиради.
Бакалавриатни тамомлаган ҳамшира ва тиббиёт оғаларига ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари, магистратура битирувчиларига эса икки баравари миқдорида устама тўланади.






