АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкентда ўқувчиларнинг мактабга қатновини яхшилаш мақсадида сўровнома бошланди. Унда болаларнинг мактабга қандай транспортда бориши ва мактаб автобусига эҳтиёжи бор-йўқлиги аниқланади.

'Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда'ning rasmi

Тошкентда мактаб ўқувчиларининг жамоат транспортидан фойдаланиши ва мактаб автобусига эҳтиёжини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

Сўровномада боланинг уйи жойлашган ҳудуд, ўқийдиган мактаби ва синфи, мактабга чиқиш вақти, фойдаланадиган транспорт тури ҳамда мактаб автобусига эҳтиёж бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилади. Оилада бир нечта фарзанд бўлса, уларнинг ҳар бири ҳақида маълумот алоҳида киритилади.

Пойтахт Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилишича, сўровномани тўлдириш бир неча дақиқа вақт олади. Йиғилган натижалар болалар учун қулай ва хавфсиз мактаб қатновини ташкил этишни режалаштиришда фойдаланилади.

Қайд этилишича, сўровнома орқали шахсий маълумотлар йиғилмайди, натижалар фақат умумий таҳлил учун қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда тажриба тариқасида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг чекка туманларида мактаб ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда - Darakchi.uz